Президент Мирзиёевнинг Насафий мақбарасига зиёрати пайти девор орасидан топилган бир неча юз йиллик Қуръони Карим ва тут дарахтидан ясалган лавҳ Ўзбекистон раҳбарига кўрсатилди.
"Ўзбекистон 24" телеканалининг Қашқадарё вилояти бўйича мухбири хабар қилишича, Қарши шаҳридан 17 километр узоқликдаги Қовчин қишлоғидаги Абу-л-Муъин ан-Насафий тарихий обидаларини таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бажарилаётган вақти Қуръони Карим ва лавҳ девор орасидан топилган.
Қуръони Карим жуда сифатли Самарқанд қоғозига битилган бўлган.
Аммо муқаддас китобнинг бошида бир пораси ва итмом қисми сақланмаган.
Қуръони Каримнинг бўйи 60 сантиметрни, эни эса 41 сантиметрни ташкил этади.
Қуръон билан бирга девор орасига яшириб қўйилган лавҳнинг ёши 167 да.
Лавҳда форсий шеър ва ясалган санаси ҳижрий 1266 йил ёзиб қўйилган.
Мухбирлар лавҳни уста Зариф ясагани ҳақидаги маълумот сақланганини айтадилар.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини
www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.