"Тошкент халқаро туризм ярмаркасида Фарғона вилояти ҳам иштирок этаётганини, Қўқон шаҳридаги дўстларимизни кўриб ҳурсанд бўлдим. Мен ҳоким билан Қўқон шаҳрининг ҳунармандчилиги, аёлларининг ажойиб миллий либослари, Қўқон халванинг ажойиб таъми хусусида суҳбатлашдим. Менимча Фарғона ва Қўқоннинг энг ажойиб нарсалари бу таомлари, маданияти, матолари, ҳунармандчилиги ва энг муҳими меҳмондўстлигидир" - Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм бренди элчиси Софи Ибботсон Қўқон шаҳар ҳокими билан бўлиб ўтган суҳбати ҳақида.