"Россияда Ўзбекларнинг имиджини кўтариш устида ишлашнинг вақти келди. Бу масалага Ўзбекистон ҳукумат даражасида эътибор қаратиш лозим”, - дейди Би-Би-Си ўзбек хизмати билан суҳбатда Чингиз Айтматовнинг “Чегарасиз мулоқот” халқаро фонди раҳбари Фарҳод Устажалилов.
Асли ўзбекистонлик Фарҳод Устажалилов Москва ва Мюнхенда яшайди.
Сафарлар пайтида ҳам, аэропортда, кўча-кўйда Ўзбекларга паст назар билан қараш ҳолатлари ўзининг эътиборини тортганини айтди Фарҳод Устажалилов.
- Мактабда рус ота-оналар фарзандига “Яхши ўқи, бўлмаса Ўзбекка ўхшаб кўча супурасан”, деганини ўзим эшитдим”, - дейди Устажалилов.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз:
https://t.me/bbcuzbek