Sizdan Telegram: “Ички ишлар ходимлари мени сўкиб, телефонимдаги видеоларни ўчириш мақсадида кўпчилик бўлиб мени калтаклади”
“Мен - Бегматов Обид Деҳқон обод туманидан операция бўлган дўстимни олиб кетишга 2 май куни Тошкентга борган эдим. Тошкент шаҳрига киришдаги “Эркин” постига етмасдан менга номаълум бўлган ИИБ ходими мени сўкиб қўйди. Қўлимда телефоним бор эди, мени сўккан ходим буни кўрдида, сўкканларини видеога олдим деб ўйлади. Мана шу, менимча, бўлган воқеанинг асосий сабабидир.
Менга конфликтлар керак эмас, шунинг учун шаҳарга кирмадим, постда дўстим келишини кутиб турдим. Оз вақт ўтиб, ёнимга патруль келиб, мени текшириб бошлади. Ўзини мактаб қоровули дея таништирган шахс машинамнинг ҳужжатларини текширмоқчи бўлди. Видеога олиб бошлаганимдан сўнг менга босимлар бошланди, милиция бўлимига олиб кетмоқчи бўлди, лекин сабабини айтолмади. Бормаганим учун кўпчилик бўлиб мени уришди. Гувоҳлар ҳам бўлди. Мазам қочиб қолди ва тез тиббий ёрдам келди. Тез тиббий ёрдам чақирилгани ҳам, билишимча, журналга 2 май куни 11.07 вақти билан қайд этилган”.
----------------------------------------------------
Бу видео жамоат ва мутасаддиларнинг муаммога эътиборини тортиш мақсадида қўйилган. Озодлик бу каби ҳаракатларнинг такрорланишини маъқулламайди.