Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
-----
Илож бордур, ҳар бир ташвишга,
Имкон бордур, тотув турмушга.
Шам ёқолмас ҳеч ким йўлимга,
Чора йўқдир, дўстлар ўлимга.
Ҳасад, гина, ғуссани ташланг!
Адолатли, софликда яшанг.
Каъба томон бизларни бошланг!
Чора йўқдир, дўстлар ўлимга.
Қанча шоҳлар, замон бўлмади,
Ғам-ташвишдан, омон бўлмади.
Нолалари, забон бўлмади,
Чора йўқдур, дўстлар ўлимга.
Олтин-зарсиз, яшаса бўлар,
Дарвиш каби кун кўрса бўлар.
АЛЛОҲ берсин, ризқни қўлимга,
Чора йўқдур, дўстлар ўлимга.
Қолар биздан, мол-мулк ҳазина,
Паҳса девор, ҳамда кошона.
Барчамизга, қабир остона,
Чора йўқдур, дўстлар ўлимга.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев