Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Дунёларни алмашмам,
Онам бўлса дунёда,
Хеч ким билан талашмам.
Дунё дўстим бевафо,
Ортисидан гар чопсанг?
Онадай бўлмас хеч ким,
Вафодорни гар топсанг?
Жонига жон илинган,
Боланг ҳам гох йиғлатар.
Гох жигар отган пахта,
Тош бўлиб жон тиғлатар
Ёрим дема бебаҳо,
Хали ҳаёт олдинда.
Кўрганлар бор кўп жафо,
Жафосиз сен қолгин-да.
Онам бўлса дунёлар,
Бўлсин дердим сизники.
Cиздан ортса қувончлар,
Бўлсин дердим бизники.
Ўтди, кетди у дамлар,
Энди тушда жаннатим.
Худо берган неъматим—
Онажоним қимматим.
Болам деган бир сўзга,
Дунёларни алмашмам.
Онам бўлса дунёда,
Хеч ким билан талашмам.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев