Ушбу шеърим қалби тозза ва иродали мард аёлларимиз учун !!!
АЁЛ ЁЛҒИЗ ХИЛОЛ ЁЛҒИЗ
Ёлғиз аёл метин бўлар,
Йиғлаб умри ўтин бўлар.
Ўт қўйманглар у шўрликга,
Бағри ёниб тутун бўлар!
Кўзларида яшайди ёш,
Ўзи қайғу ўзи сирдош.
Аравани ёлғиз тортар,
Кеча кундуз қучиб бардош!
Тўр меники деёлмайди,
Хандон отиб кулолмайди.
Ками кўсти бўлмаса ҳам,
Кўнглини тўқ тутолмайди!
Ташвишлардан елиб толмас,
Рўзғорининг ками қолмас.
Гар билсангиз дилбандининг,
Бир кам деган ғами бўлмас!
Жон беради болам дея,
Униб ўсгин лолам дея.
Ўз умрини қурбон қилар,
Суянганим қоям дея!
Ёлғиз бўлса куни ёлғиз,
Қалби эмас туни ёлғиз,
Ғийбат тошин отаверманг...
Хилол ёлғиз, Тангрим ёлғиз!
Кулган юзин хунук де