Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Хушхабар! Ҳозиргина Саудияда рамазон ойининг ҳилоли кўрингани эълон қилинди. Бизларни ушбу улуғ кунларга етказган Парвардигори оламга ҳамду сано ва шукроналар бўлсин.
Муборак рамазон ойи биз мўминларга Аллоҳнинг раҳмати бўлиб кириб келди. Деҳқоннинг хирмонимни тўлдириб оламан деб, тижоратчининг ҳам кўпроқ фойда кўраман, деб кутадиган мавсуми бўлгани каби мўмин-мусулмоннинг хирмонига барака бўладиган, савоблар хазинасини тўлдириб олиш имкони туғиладиган мавсуми – моҳи рамазон кириб келди!
Бугундан бошлаб таровиҳ намозларини ўқиймиз ва рамазон рўзасини адо этишни бошлаймиз. Барчамизга Аллоҳ таоло куч-қувват ва тавфиқ берсин. Тутадиган рўзаларимиз қабул бўлишини Яратгандан ўтиниб сўраймиз. Рамазон муборак, биродарлар! Ер юзидаги барча мусулмонлар ҳаққига ва бизнинг ҳаққимизга ҳам дуода бўлинг, азизлар.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам янги ойнинг ҳилолини кўрганларида ушбу дуони ўқир эдилар:
الله أكبر، اللهم أهله علينا بالأمن والإيمان، والسلامة والإسلام، والتوفيق لما تحب ربنا وترضى، ربنا وربك الله
Аллооҳу Акбар! Аллооҳумма аҳиллаҳу ъалайнаа бил-амни вал-иймаан вас-салаамати вал-ислаам ват-тавфийқу лимаа туҳиббу Роббанаа ва тарзоо, Роббунаа ва Роббукаллоҳ!
Маъноси: «Аллоҳ улуғдир, эй Аллоҳ, бизга бу ойни омонлик, иймон, саломатлик, ислом, Ўзинг яхши кўрадиган ва рози бўладиган (амалларга) тавфиқ ойи қил. (Эй ҳилол!) Менинг Раббим ҳам, сенинг Раббинг ҳам Аллоҳдир».
«Мадина Садоси» таҳририяти
Guruh ma'muriyati

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2