Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
ҚУРЪОНнинг қисқача фазилатлари ....
... Қуръоннинг фазилатини биласизми?
~ Фотиҳа сураси -> шифодир.
~ Бақара сураси ўқилган уйга шайтон кирмайди...
~ Ихлос сураси -> Қуръоннинг учдан бирига тенг... Биз эса уни саноқли сонияларда ўқий оламиз....
~ Воқеа сурасини ўқиган кишига фақирлик етмайди...
~ Мулк сураси эса нажот берувчи ва сақловчидир...
... Қуръон Қиёмат куни уни ўқиган кишини шафоат қилади.
Қуръонни ўрганайлик...
Бу жуда ҳам осон...
Чунки Аллоҳ таоло бунга қасам ичган:
~ "Қасамки, Биз Қуръонни зикр учун (яъни, ёдлаш, тадаббур қилиш ва ундан ваъз-иршод олиш учун) осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!!"
(Қомар сураси, 17-оят)
... Биз бандалар агар "Биз ўша зикр қилувчимиз" деб, астойдил киришсак, Аллоҳ таоло тезда Қуръонни тилимизга енгил қилиб қўяди...
Аллоҳ таоло барчамизга Қуръонни тўғри ўқиб, унга амал қилишни муваффақ айласин..!
... Қуръон ТИЛОВАТ қилиш фазилатлари...
Аллоҳ таоло айтади:
~ “(Эй Муҳаммад,) Сиз фақат ўзингизга ваҳий қилинган Парвардигорингиз Китоби – Қуръонни тиловат қилинг..! Унинг Сўзларини ўзгартирувчи йўқдир. Ҳаргиз Ундан ўзга бирон паноҳ топа олмайсиз”
(Каҳф, 27).
... Ушбу оятда Аллоҳ таоло Ўз Ҳабибини Қуръони каримни тиловат қилишга буюрмоқда....
~ “Албатта, Аллоҳнинг китоби (Қуръон)ни тиловат қиладиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ-эҳсон қиладиган зотлар ҳаргиз касод бўлмайдиган олди-сотди (яъни, улардан яхши амал ва инфоқ-эҳсон, Аллоҳдан ажр-мукофот бўлиши)дан умидвордирлар...
Зеро, (Аллоҳ) уларнинг ажрларини тўлиқ қилиб беради ва ўз фазлу карамидан уларга яна зиёда (мукофотлар) ҳам беради... Албатта, У мағфиратли ва шукр қилувчи (озгина яхши амал учун ҳам кўп мукофот берувчи)дир” (Фотир, 29-30).
... Аллоҳ азза ва жалла Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай амр қилган:
“Ва Қуръонни тартил билан тиловат қилинг..!” (Муззаммил,4).
... Қуръон аҳли бу дунёдан риҳлат қилсаларда ажрлари узилмайди...
Қуръон билан сайраган овозлари эсдан чиқмайди..
... Қуръон аҳли нақадар бахтли аҳл..!!!
... Шайҳни Аллоҳ раҳматига олсин, бизни хам Шайҳ каби Қуръонни қалбимизга боғлаб қўйиб кейин жонимизни олсин...
Duoda eslang ...

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1