🔹 АКА СИНГИЛ СУҲБАТИ 🔹
АКА:
Жонимнинг бўлаги қоракўз синглим,
Мехрибон, камсуқум, ширинсўз синглим,
Яқиним, сирдошим, асл дўст синглим,
Эшит илтимосим, ҳамда буйруғим:
Улғайиб бўйларинг бўйимга етди,
Ёшлигинг зўр келди, ўтди-ю кетди.
Энди ҳаёлларинг орзу банд этди,
Яхши юр, қаддимни эгиб қўймагин,
Билмасдан балчиққа тегиб қўймагин!
СИНГИЛ:
Акажон ғоз юринг, хаддим биламан,
Бошингизни эгиб нима қиламан,
Сўзингиз қулоғимга жон деб иламан
Тоғ каби виқорни эгмайман ака,
Гул ўзим, тиканга тегмайман ака!
АКА:
Кўчага камроқ чиқ, бошда рўмолсиз,
Пардозни еғиштир бўлмагин орсиз.
Иснодга қолдирма юрайин доғсиз,
Яхши юр қаддимни эгиб қўймагин,
Билмасдан балчиққа тегиб қўймагин!
СИНГИЛ:
Бошимд