••••••••••••••••••••АЁЛ РАШКИ...•••••••••••••••
••••• Кунларнинг бирида эр аёлига бир қизни севиб қолганини айтибди, шунда аёли "Майли мен розиман, ўзим совчиликка бораман ва кўнмаганига қўймайман" дебди.
••••Эри бу гапларни эшитиб ҳайрон бўлиб қолибди. Кейин каттаю-калон тўй бўлибди. Тўй куниям ҳалиги аёл чиройли кийиниб, кулиб хизматларни қилиб юрибди. Эри шу куни ҳар ярим соатда хотинидан "Куйяпсана, рашк қиляпсана?" деб сўраб турибди. Аёли унга "Йўғе нега куяман, сиз бахтли бўлсангиз бўлди" деб жавоб қайтараверибди.
••••Хуллас тўй тугабди, эр аёлини ёнига келиб яна сўрабди "Куйдинга?" деб. Яна аёли "Йўқ" деб жавоб берибди. Шунда эри "Йўқ, сен шунчалик куйдингки, шунчалик рашк қилдинг