ТАЯММУМ ҚАЙСИ ҲОЛАТЛАРДА ЖОИЗ БЎЛИШИ
("Кифоя" китобидан)
____________
Сувнинг бир мил узоқда бўлиши, беморлик, совуқ, душман, чанқоқ, асбоб йўқлиги, аввалбошдан ёки давом эттириш ила ийд намози ёки валийдан бошқага жаноза намози каби ўринбосари йўқ нарсанинг ўтиб кетиши хавфи туфайли сув ишлатишдан ожиз бўлганда таяммум таҳорат ва ғуслга ўринбосар бўлади.
Демак, таҳорат ва ғуслнинг ўрнига таяммум қилишга шариат рухсат берадиган сабаблар асосан сув ишлатишга ожизлик ориз бўладиган қуйидаги ҳолатлардан иборат экан:
1. Сувнинг бир мил узоқда бўлиши.
Мусофирми, мусофир эмасми, шаҳарнинг ичидами, ташқарисидами – барибир, бир милгача масофада сув топа олмаса, таяммум қилишга рухсат. Бир