ШАҲАРЛИК ҚИШЛОҚИ.
Ҳой йиртиқ жинсида юрган навқирон,
Кимга маъқул айтчи ғалати сочинг.
Касб ёки ҳунарни тутдингми бирон,
Сездингми камайиб бормоқда ёшинг.
Нега ғўддаясан шаҳарчасига,
Ўт териб юрардинг теракзор бўйлаб.
Бош эгиш ўрнида шу барчасига,
Юр шеванг унутиб, тошкенча сўйлаб.
Учраган кишига берардинг салом,
Уста-ҳаркор эдинг кетгунча шаҳар.
Энди айтгинг келмас ҳатто бир калом,
Ибодат қилмайсан каллайи-сахар.
Суратга тушибсан кафеда, барда,
Лекин кўринмайди сенга юққанин.
Қувнашинг мумкиндир ўша шаҳарда,
Байрам қилолмайсан сигир туққанин.
Қани ўша чопқир, ғамхўр, меҳрибон,
Сеҳрланганмисан, тегдими ё кўз.
Янги образингдан чиқ топиб имкон,
Ахир ўз Онангга берган эдинг сўз!
Мақсуджо