ДАДАМНИ СОГИНИБ ЙИГЛАЙМАН!!!
_Сизнинг дунёнгизга сиғмайман, дўстлар,
__Ҳафталаб уйимдан чиқмайман, дўстлар.
___Кулгили туюлар балки ҳолатим –
____Дадамни соғиниб йиғлайман, дўстлар.
_Мени Яратгандан тортиқ билади,
__Хатто отасидан ортиқ билади.
___Ёстиқдошим эмас, ёстиқ билади,
____Дадамни соғиниб йиғлайман, дўстлар.
_Йигрма ёшдан ўтдиму дард ўта қолмас,
__Кўксимга муз боссам, совута олмас,
___ Бугун мени онам овута олмас –
____Дадамни соғиниб йиғлайман, дўстлар.
_Ҳурматим жойида, иззат жойида,
__Улуғ устозларим сўзи – қоида.
___Халқимнинг бошида, пошшо пойида
____Дадамни соғиниб йиғлайман, дўстлар.
_Ҳасратимга қулоқ солиб тургандир,
__Теран хаёлларга толиб тургандир.