РОЗИМАН ХУДОЙИМ НЕ
ЁЗГАН БУ'ЛСА!
Ҳолимдан кимлардир эринмай
кулса,
Хор ўлсам, диллари шодликка
тўлса.
Мен ҳатто киприк ҳам қоқиб
қўймайман
Розиман Худойим не ёзган
бўлса!
Заҳар тутса ҳамки асал деб
ичгум,
Жонингни тут деса, ўйланмай
кечгум,
Ранжитолмас мени бу дамда
ҳеч ким
Розиман Худойим не ёзган
бўлса!
Камини билдирмай ортиқ
этарман,
Ризолиқ кўйини тортиқ
этарман.
Тошларни бошимга ёстиқ
этарман
Розиман Худойим не ёзган
бўлса!
Ношукрлар каби сочларни
юлмай,
Кетарман индамай эртани
билмай.
Шодон дамларимга ҳижолат
бўлмай
Розиман Худойим не ёзган
бўлса!
Ўргандим ҳар нега тилни
тийишга,
Ҳаттоки бировнинг ғамин
ейишга.
Тилим бормас