ҚАЙТАР ДУНЁ
Бир куни хизмат тақозоси билан Навоий шахрига борадиган бўлдик. Мени хизматга олиб кетаётган йигит:
– Домла, ота-онамиз шаҳарда яшаяпти. Онамиз бетоблар. Ўқиб дам солиб қўйсангиз, зора, шифо етиб, яхши бўлиб, соғайиб кетсалар! – деди.
Эрталаб жума тонги уларнинг хонадонига кириб бордик, ҳол-аҳвол сўрашиб, бомдод намозини адо қилиб дастурхон атрофида ўтирдик. Шу вақт кекса отахон гап бошлади:
– Домла, сизнинг шарофатингиз билан ўғлим, мана 4 йил бўлди, энди келиб турибди. Шу вақтгача ҳеч ҳолимизни сўрамаганди. Бундан 4 йил олдин бир кун ичиб келиб, мени отасини ҳақоратлаб сўкканида ўзимни зўрға босдим, қарғамадим, дуоибад қилмадим, бунинг укаси ҳам вақтида жонимдан ўтказиб юбо