Узга юртлардаги, ватандошларим.
Олис йирокларни, билмаганларим.
Еганин ош деманг, патир хам эмас.
Онасин нонларин, согинганларим.
Гузал ёрингиз-ку, кузларида ёш.
Угил кизлар тилар, сизларга бардош.
Каерда булса хам, булингиз омон.
Дадасин койишин, согинганларим.
Дадам качон келар, нималар олар.
Туну кун йулларга, онамлар карар.
Отам ховлида-ку, гир-гир парвона.
Фарзандин кулишин, согинганларим.
Сизсиз татимайди, еганларимиз.
Томокдан утмайди, чайнаганимиз.
Ховлимиз файзисиз, ака-укалар.
Кишлок овулларин, согинганларим.
Куллари каварган, огир юмушдан.
Бардоши тугаган, согинганидан.
Каварган кулларни, кутар ёрингиз.
Гузал кизларини, согинганларим