
🕋
(ибратли ҳикояча.)
Бисмиллоҳир Роҳманнир Роҳийм...
Ассалому алейкум дўстларим...
Соғ саломатмисизлар....
Германияда Рамазон ойида бир рўҳоний, уйига яқин жойдаги фабрикада ишлайдиган турк ишчиларига ифтор қилиб бериш учун уларни уйига таклиф қилди. Баъзи ишчилар бу таклифни узрли бўлгани учун рад этган бўлса... баъзилари рўҳонийни хафа қилмаслик учун ифторга боришни қабул қилишди. Ифтор вақтида рўҳоний уларни қўлида Қуръон китоби билан кутиб олди ва уларни ёнига келиб :
-- Мен Қуръон эшитишни яхши кўраман ва ундан завқ оламан... илтимос, бирингиз ўқисангиз мен тингласам!- деди.
Рўҳоний Қуръон китобини стол устига қўйди ва ўзи ошхона томон йўл олди. Бу орада ўртага совуқ сукунат чўкди. Ҳамма бир бирига умид билар боқарди..... лекин бирортаси Қуръон ўқишни билмас эди. Шунда уларнинг ораларидан бири:
-- Ҳей.... ичимизда бирортамиз фотиҳа сўрасини билармиз, Қуръон китобни очиб фотиҳа сўрасини ўқийверсин.... рўҳоний буни қаерданам биларди !-деди.
Шу пайт улардан бири Қуръон китобини ўртасидан очиб , фотиҳа сўрасини ёддан ўқий бошлади. Шу аснода рўҳоний хонага кирса, Қуръон ўқиш бошланибди экан. Қарасаки китоб ўртасидан очилган экан.
-- Э биродар.... тўхта, тўхта... сен Қуръон ўқимаяпсан, чунки бу сўра Қуръон китобининг бошида жойлашган. Аслида мен сизларни бу ерга нимага чақирдим... Қандай қилиб олти аср дунёда ҳукм юритган Усмонлининг неваралари бизга хизматкорлик даражасига тушган деган савол мени кўп қийнар эди. Саволимга жавобни сизлардан олдим..... раҳмат. Сизнинг ҳукмдорингиз Усмонли динига боғлиқлигидан дунёга устун бўлди. Сизлар эса Қуръондан узоқлашганингиз учун хизматкор ҳолига тушдингиз.- деб жавоб берди.
Ҳа азизларим.... шу қисқагина ибратли ҳикоячадаги ҳолатни ўйлаб кўриб хулоса чиқаришимизга фурсат келмадимикин... сиз нима деб ўйлайсиз? фикр мулоҳазаларингизни коментга ёзиб қолдиринг..... ҳикояча ёққан бўлса сиздан битта 👍 қолдириб кетинг.
#Крикдуши //Шухрат.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев