Дўзах билан жаннатнинг
Ёпиқ экан эшиги
Бор экан бир кўришга,
Гилосдайин тешиги.
Шайтон ўзига мойил
Одамларни бирма-бир
Ўша икки тешикдан
Қаратаркан муғомбир.
Жаннатни шу тешикдан
Қараб кўриб бир киши:
Дебди: -Ичма, чакма, вой,
Пок юр, қийин-ку иши.
Дўзахнинг тешигидан
Қараб дебди: -Ё Худо,
Бу ерда пул, аёллар,
Бойлик, шон, кайфу сафо.
Мен излаган жой шу деб,
Эшигидан кирибди,
Олов, азоб, доду вой,
Илон-чаён кўрибди.
“Дод!-дебди уриб,тепиб,
Чиқолмасдан эшикдан:
-Мен бошқача ҳаётни
Кўргандим-ку тешикдан”.
Шайтон дебди: -Танладинг,
Тўполонинг нимаси?
Сен кўрган нарса эди
Дўзахнинг рекламаси.
-Вой, дод! Унда жаннатда,
Кўрган заҳматлар нима?
-У васвасам-жаннатга.
Қа