farrukh.davronov

Great LV

Хайр, Хаби Алонсо! У «Реал»дан кетмоқда Испаниянинг "Реал" жамоаси раҳбарияти ярим ҳимоячи Хаби Алонсони Германиянинг "Бавария" клубига сотишга рози бўлди. Футболчининг трансфери Мюнхен клубига 10 миллион еврога тушади, - дея хабар беради Cadena Ser радиостанцияси. Сал аввал, "Бавария" Алонсога солиқлардан ташқари йилига 10 миллионов евро маош тўлашга тайёрлги маълум бўлганди. Эслатиб ўтамиз, Германия чемпионлари жароҳат сабаб етти ойга сафдан чиққан ярим ҳимоячи Хави Мартинесга ўринбосар излашаяпти.
farrukh.davronov

Great LV

Расман. «МЮ» салкам 60 миллион фунт эвазига Ди Марияни сотиб олди "Манчестер Юнайтед" клуби "Реал" ярим ҳимоячиси Анхель Ди Марияни сотиб олганини расман маълум қилди. 26 ёшли ярим ҳимоячи инглиз клуби билан беш йиллик шартномага имзо чеккан. Ди Мариянинг трансфер қиймати 59,7 миллион фунт экани хабар қилинган. Эслатиб ўтамиз, Ди Мария "Реал"дан йилига 8 миллион евро маош талаб қилган, аммо мадридликлар бунга кўнмаган эдилар. Шу сабабли Ди Мария клубдан кетишга қарор қилди
farrukh.davronov

Great LV

«Реал» Крооснинг трансферини эълон килди.«Реал» «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос билан 6 йиллик шартнома имзолади, дея хабар беради мадридликлар расмий сайти. Олдинроқ хабар берганимиздек, бугун «Сантьяго Бернабеу»да футболчининг тақдимоти бўлиб ўтади. Крооснинг трансфер қиймати 30 миллион евро эканлиги хабар қилинган. Айтиш жоизки, Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси «Бавария» сафида 2010 йилдан бери тўп суриб келмоқда.
farrukh.davronov

Great LV

Хамес Родригес барибир «Реал»га ўтадиган бўлди! «Монако» 70 млн евро ва битта футболчи олади. Франция чемпионатининг иштирокчиси бўлган "Монако" клуби ва Мадриднинг "Реал" жамоаси раҳбарияти ярим ҳимоячи Хамес Родригес борасида келишувга эришишди. AS нашрининг хабарига кўра, томонлар музокараларнинг ҳал қилувчи босқичига етиб келишган. Маълум бўлишича, "Реал" колумбиялик футболчи учун 70 миллион евро тўлайди. Шу билан бирга, "Қироллик клуб" таркибидаги яна бир футболчини беради. Катта эҳтимоллик билан ўша футболчи Каземиро бўлиши кутилмоқда. Сал аввал "Монако" раҳбарияти трансферга қўшиб Пепе ёки Фабиу Коэнтрауни беришларини сўраганди, аммо "Реал" бунга кўнмади. Тез орада Хамес Родригес "Ре
farrukh.davronov

Great LV

Европа вакили илк бора Жанубий Америкадаги мундиалда ғолиб чиқди.Германия терма жамоаси ЖЧ-2014 финалида Аргентина терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, тўртинчи марта жаҳон чемпиони бўлди. Шу тариқа Европа вакили илк бора Жанубий Америкада ўтказилган жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга кирита олди. Илгари бу қитъада ўтказилган 7 та жаҳон чемпионатида фақат Жанубий Америка вакиллари ғолиб чиқиб келганлар.
  • Класс
farrukh.davronov

Great LV

ЖЧ-2014. Месси - энг яхши футболчи, Нойер - энг яхши дарвозабон, Хамес Родригес - энг яхши тўпурар.Жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурари Колумбия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес бўлди. Ярим ҳимоячи 5 та учрашувда 6 та гол урган. Германия терма жамоаси ҳужумчиси Томас Мюллер эса бешта гол билан иккинчи ўринда қолди. Мундиалнинг энг яхши дарвозабони сифатида Мануэль Нойер тан олинди. Германия термажамоаси дарвозабони 7 учрашувда 4 та гол ўтказиб юборган. Шунингдек тўртта учрашувда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган. Жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб Лионель Месси тан олинди. Аргентиналик ҳужумчи мундиалда 4 та гол киритиб, битта голли узатмага муаллифлик қилган.
  • Класс
farrukh.davronov

Great LV

Футболни 22 киши ўйнайди ва унда немислар ғалаба қозонадилар. Германия - жаҳон чемпиони! Жаҳон чемпионати якунига етди. Бир ой давом этган ва йирик ҳисобдаги ғалабаларни ҳам, овертаймларни ҳам мухлисларга тақдим этган мундиал тугади ва унда Германия ғалаба қозонди. Германия ва Аргентина терма жамоалари ўртасида кечган учрашув жуда ҳам кескин дейиш қийин. Биринчи бўлимда жамоалар бироз ўйнашга ҳаракат қилган бўлсалар, иккинчи бўлим ва қўшимча бўлимларда ҳар икки жамоа ҳам ёпиқ ўйин намойиш қилди. Фақат 113- дақиқада Марио Гетце гол киритгач ўйин жонланди. Аргентина терма жамоаси вазиятни ўнглаш учун интилган бўлса, Германия терма жамоаси имкон қадар тартибли ҳимояланишга ва қарши ҳужумларда
  • Класс
farrukh.davronov

Great LV

Германия / Аргентина ???
farrukh.davronov

Great LV

Финалгача оз қолди.31 кун ва ўтказилган 63та учрашувдан сўнг, ниҳоят финал остонасида турибмиз. Бугун жамоавий ва индивидуал тактикага асосланган тактикалар тўқнашувининг гувоҳи бўламиз. Лионель Месси “коронацияси” ёки немис машинасининг тарихдаги тўртинчи кубоги? Германия финалга жуда катта ишонч билан этиб келди. Ярим финалда майдон эгаларини 7-1 ҳисобда йирик мағлубиятга учратиб, уларнинг кўпчиликнинг умидини кўмиб қўйганини эслатишнинг ўзи кифоя бўлса керак. Ўйинчилар ҳам юзида табассум ва ўзига бўлган ишончни қайта-қайта намойиш этмоқда. Бундестим 24 йилдан буён мундиалда ғалаба қозона олмаётган ва шу вақт ичида финалда икки марта ўйнаб, иккисини ҳам бой берган терма жамоа ҳисобланади.
farrukh.davronov

Great LV

Больше чем просто фото
Показать ещё