/БИР ХИКМАТНИ ТУЙМАСА/ Сиринг айтсанг дунёга, сотгувчилар кўп экан. Гар қоқилсанг сенга тош, отгувчилар хўп экан. Осий банда хаммамиз, бўлсанг аршдан умидвор. Ҳар кунингда Оллох деб, жойнамозни ўп экан. Хар нарсаки бор хикмат, қалб кўзинг кўр ўтмасин. Гунохлардан юр йироқ, қисматинг шўр ўтмасин. Хар кишига бир қабр, бирдек зах ва қоронғу. Қанча бойлик,қанча шон, ва қанча зўр ўтмасин. Ҳалол топсанг бурда нон, тотли миннат ошидан. Ўлчов олмас фаросат, банданинг бўй,ёшидан. Ёлғиз чиқиб сафарга, манзилда хам бир ўзинг. Ўлсанг хатто ўғлинг хам, қайтар қабринг бошидан. Хар яқиннинг бор ғами, сенда хам уз ғаминг бор. Гох юзингда табассум, гох кўзларда наминг бор. Нолиш қилма,қил шукр, келмогинг хам