Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
ЖАЛАҚУДУҚ. “Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Ойим ҚФЙдан ёзмоқдамиз. 31-мактабда хона етишмаётгани сабаб, 9, 10 ва 11-синфларимиз коллеж биносида ўқиб турибди. Аммо бинода қишнинг совуғида ҳам иситиш тизими ёқилмаяпти. Эрталаб ёлғондан бир марта иссиқ сув юборилади, шу билан тамом! Биринчи соат тугамай оёғимиз музлаб қолaяпти. Биз ўқитувчиларку чидаймиз, аммо 200 та ўқувчи касал бўлиб қолса, ким жавоб беради?!
Чироқ кўп ўчиши туфайли тушдан кейин ўқийдиган 5 ва 6-синфлар дарсининг ҳам мазаси йўқ. Шу сабаб уларни биринчи сменага ўтказиш вақўшимча бино беришларини сўрагандик. Аммо 5-6-синфлар ҳали ҳам иккинчи сменада қолмоқда.”