Умар розияллоҳу анҳу:
.
Умар Форуқнинг халифаликка ҳақлилигига ишора этувчи шаръий далиллар
________________
.
ТАРИХ УМАР ХУЛАФОИ РОШИДИНЛАР
.
Қуръони Каримда Абу Бакр, Умар ибн Хаттоб ва Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳумнинг халифаликлари дурустлигига ва уларга итоат қилиш вожиблигига далил бўладиган оятлар бор. Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб, мунофиқлар ҳақида шундай дейди: “Энди агар Аллоҳ сизни (Табук жангидан) қайтариб, улардан бирон тоифага (рўбарў қилса), улар сиздан (бундан буён бўладиган ғазотларга) чиқиш учун изн сўрасалар, айтингки: «Мен билан харгиз чиқмайсизлар ва мен билан бирга бирор душманга қарши жанг ҳам қилмайсизлар” [Тавба: 83]. Ушбу ҳукм
Ҳадя беришнинг фазилати
.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб, дедилар: “Ўзаро ҳадялашиб туринглар, шунда бир-бирингизга нисбатан муҳаббатли бўласиз” (Имом Бухорий: “ал-адаб ал-муфрад”).
.
Изоҳ:
Ҳадя ва совға улашиш набавий суннат бўлиб, у қалбдаги ҳурмат ва муҳаббат изҳори, одамлар ўртасида унс ва яқинлик пайдо бўлишининг боисидир. У узоқни яқин қилади, қариндошлик ёки дўстлик ришталари узилган одамни қайта улайди. Кишилар ўртасида дўстлик пайдо қилади. Набий алайҳиссалом одамларни бир-бирига ошно қилиб, гина-кудуратларга барҳам берадиган барча нарсага ҳарис бўлганлар. Ҳадя тақдим қилиш Набий алайҳиссаломнинг ўзлари амал қилган ва бошқаларни ҳам тарғиб қилган гўзал ишлар