Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Абу Саъид ал-Худрий ривоят қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Азон овозини эшитганингизда муаззин айтаётган сўзларни такрорлаб турингиз!» — деганлар». Исо ибн Талҳа: «Бир куни мен Муовиянинг муаззин айтаётган сўзларни «Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ» деган жойигача такроран айтиб турганини кўрдим», — дейдилар. Яҳё ибн Абу Касийр юқоридаги ҳадисга ўхшаш ҳадисни ривоят қила туриб, дедилар: «Баъзи биродарларимиз менга айтдиларки, Муовия, муаззин «Ҳаййа алас-салот» деганда, «Ло ҳавла ва ло қуввата илло биллоҳи» деб айтибди-да: «Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳам шундоқ деганларини эшитгандирман», — дебди».