Сулаймон Рожиҳий: пули йўқ миллиардер.
Саудия Арабистонидаги Ал-Қосим шаҳридаги хурмо боғида 200 мингдан ошиқ хурмо дарахтлари бор ва Аллоҳ йўлида сарфланади. Ушбу боғда 45 хил хурмо мавжуд бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш 10000 тонна хурмони ташкил этади.
Бу боғ ер юзидаги энг катта вақфдир. Ушбу боғдан тушган маблағ бутун дунё бўйлаб масжидлар қуриш, хайрия ишлари ва иккита муқаддас масжидда (Макка ва Мадина) ифторлик қилишга сарфланади.
Ушбу боғни Саудия Арабистонининг энг бой одами Сулаймон Рожиҳий Аллоҳ йўлига бағишлаган.
Сулаймон Рожиҳий қашшоқликда ўсган. У мактабда ўқиб юрганида бир куни мактаб маъмурияти кўнгилочар саёҳат ташкил этиб, ким боришни истаса бир риёлдан пул олиб келишлари