«МЕНГА ДАДА БЎЛИНГ»
– Менга дада бўлинг! Эркак қаердандир пайдо бўлган, тиззаларини маҳкам қучоқлаб олган боланинг сўзларини аввалига англолмади. Сен қаердан келиб қолдинг болакай?
– Менга дада бўлинг... Эркак аста тиз чўкиб, болакайнинг оппоқ лўппи юзларини силади.
– Нима сенинг даданг йўқми? Болакай боши билан “йўқ” ишорасини қилди. Эркакнинг бутун вужуди жимирлаб кетди. Мусаффо, мунчоқдек кўзларга, сарғиш, жингалак сочларга, ярми емирилиб, ярми тушиб кетган кемшик тишчаларга қараб кўнгли ийиди. Чўнтагидан конфет чиқариб, болакайнинг қўлларига тутқазди. Болакай қувончдан ирғишлаб кетди.
– У-р-р-а-а, дадамни топдим! Сиз ростдан ҳам менинг дадам экансиз!
– Қаердан билдинг буни?