🌼Дунёда биз мехмонмисиз. Ха, бу дунёда мехмонлар ҳам бор, лекин СИЗ мехмон эмассиз. Сиз йўловчисиз, Сиз мусофирсиз. Мехмон тўрида ўтиради, мусофир эса қийналиб йўлда давом этади. Биз Росулуллоҳдай мусофирмиз. Аслида ҳар инсон мусофир, лекин буни қалбига Аллоҳ нур бергангина кўради, кўпчилик эса билмай ўтиб кетади. Билмай ўтиб кетаётганларни қодир бўлганизча яхшилик йўлига йўллаб ўтинг. Уларни ҳидоятига харис бўлиб,инсонларга мехрибон бўлиб ўтинг. Қодир эмасман деманг, 🌼Сиз яхшиликка қодирсиз. Сиз тошлар орасини ҳам ёриб чиқиб одамларга гўзаллик бера олишга Қодир Гулсиз. Сиз мана шу вазифа билан юборилган Аллоҳни қулисиз. Вазифангизни қаерда бўлманг бажариб ўтинг, Тоғу т
  • Класс
Aссалому алайкум. Чоршанбатонги муборак бўлсин. Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир... Шукр ва зикрга бой кун бўлсин! Ушбу тонг  дилингиздаги  барча гина  аразни, ғам ташвишни ўрнига, шоду хуррамликни ва табассум ила бойитсин...Азиз Қадрдоним Янги Гўзал Тонг барчангизга  хайрли бўлсин. Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!🥰💕
ТУННОМА..... Вақт ўтган сари сокинлик истаб қолади киши... Чунки турфа жанг-у жадаллар, ола-чоп пойгалар, майда фикрлар-у, майда муаммолар уни жудаям чарчатган, ҳоритган бўлади. Вақт ўтган сари истакларнинг ҳам олови пастлайди. Энди ҳаммага бирдек ёқиб бўлмаслигини, инсонларнинг баъзиси ҳар тўкисда ҳам бир айб қидирадиган бўлишини ва баъзи бир инсонларни ҳеч нарса билан рози қилиб бўлмаслигини тушуниб қолган ва анча жонингнинг қадрига етадиганроқ бўлиб ўзгарган бўласан... Юз йил қай бир оташ устида ёнманг, сизни оловдан олиб совутадиган, жонингизга ҳаловат берадиган барибир ўз яқинларингиз бўлади. Уларнинг қадрига етинг, бир иш қилсангиз ҳам улар учун қилинг... Тунингиз осу
00:15
  • Класс
Меникисан, тамом де бас қил, Гуллатмагин рашкнинг боғини. Туйғуларим қилмайди таҳлил, Ўзга дилнинг ўт қучоғини. Сўра, асло қолмасин ғариб, Саволингнинг бирор жавоби. Хаёлингсиз ёзилмас ахир, Кунларимнинг ҳеч битта боби. Қўй, севгимга осма тарози, Миқдорлама соғинчларимни. Ишқ бўлмасин бизларга қози, Азоб тирнар ич-ичларимни. Йиғлатмагин... Қара, кўзимдан, Сел келмоққа турибди-ку шай. Нима қилай, эп йўқ сўзимда, Мен севаман сени индамай! Гиналанма... Кел, қўлларимга, Юрагимни олиб бер териб. Сезмайсанми, қарашларингдан, Бутун борим бормоқда эриб... Меникисан,тамом....де...
Титроқлар жисмимни эгаллар, Юрак Ақлим шоширади топ дея уни. Келмайсан... Ишқ деган Тожмаҳалимнинг, Бир зумда чиқади кунпаякуни. Измимда тутмоқни истайман онгнинг, Қуюшқонга сиғмас инжиқликларин. Зиндонбанд этмоққа шай турсам... Келсанг... Сенга ошиқ кўнгил унутар барин. Сен севган оҳангга айланаман жим, Сингиб бораверар руҳимга руҳинг. Хуш кўрган рангингга беланар ишқим, Қолмоқдан анча кўп кетмоқ ҳуқуқинг. Маъюс жилмаясан... Гуллагай жоним, Кўнгилга ишқ исмин ёза бошлайман... Келсанг даҳолардек бўлар мақомим, Кетсанг жим ақлдан оза бошлайман... Хориган руҳимни сокинлик эзар, Қораяр ойини йўқотган фалак. Сенга қутлуғ бўлсин минг битта зафар, Минг битта жунунлик менга муборак!
  • Класс
ТУННОМА....... 1. Аллоҳ таолони бир деб билиб, зикр этиш. 2. Ҳалолдан ****-ичиш. 3. Таҳорат олиш, ғусл қилиш. 4. Беш вақт намоз ўқиш. 5. Ризқни Аллоҳдан деб билиш. 6. Ҳалолдан, тоза кийим кийиш. 7. Аллоҳга таваккал қилиш. 8. Қаноаткор бўлиш. 9. Неъматлари учун Аллоҳга шукр қилиш. 10. Аллоҳнинг қазо ва қадарига рози бўлиш. 11. Балоларга, мусибатларга сабр этиш. 12. Гуноҳларга тавба қилиш. 13. Ихлос билан ибодат этиш. 14. Шайтонни душман билиш. 15. Ҳар бир ишда Қуръони каримни ҳужжат, дастур деб билиш. 16. Ўлимни ҳақ билиб, унга ҳозир бўлиш. 17. Яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш. 18. Аллоҳ севганини севиш, севмаганидан қочиш. Ҳар бир ишни Аллоҳ учун қилиш. 19. Ота-онага я
Сўйламоғим мушкул у сўзни, Ҳар жумласин унутмоқ жоиз. Ахир бизлар ёруғ дунёга, Бахтли бўлмоқ учун келганмиз. Ҳолинг сўрмоқ ғирт бемаънилик, Сен ҳақдаги ўйлар саробли. Қара, ғамлар онгнинг олдида, Хушмуомала ҳамда одобли. Сийламоққа турар тақдир шай, Сену менга рангин бахт ато. Соғинганим - гуноҳ индамай, Сени мени севмоғинг - хато. Қўй, чорлама... Йўқлигим гумон, Борлигим ҳам бир нафас, насиб. Сенинг ёдинг ила ухласам, Тонгдан мени юрма қизғаниб. Дунёларга ярашиб яша, Юрагингга бахт сувратин чиз. Ахир бизлар ёруғ дунёга, Бахтли бўлмоқ учун келганмиз.
Кўнгил, баҳорингда унганман минг бор, Кулсанг кулдим, сўнсанг йиғладим такрор, Ғамлар қаршисида мунғайма асло, Ёнсанг дунёларга ўт қўймоғим бор. Озорларга ботиб кетдими жонинг, Қолмадими ғамдан тонгда омонинг. Кўнма аламларга... Чорласам магар, Гулларга тўлгайдир олти томонинг. Кўнгил, сўлмишингда озорларим бор, Сатрларга қўнган дил зорларим бор. Кел, энди дунёни кўмайдик гулга, Заминга сиғмаган мозорларим бор. Қара, иккимиз ҳам тонгни севганмиз, Ёмғир билан ёғиб, ел-ла елганмиз. Ўткинчи ҳисларга алданма... Ахир Биз дунёга бахтни излаб келганмиз. Кўнгил, тўлмишингда мадорларим бор...
Бир кўнгил ҳақинда Ҳаққа сўйладим, Тонгнинг ҳавосига сингди дуолар. Тўкилди жойнамоз узра ўйларим, Ҳеч нега айланди зумда дунёлар. Шукрона келтирдим йўғу боримга, Кўнгил сўқмоғидан тортиб қадамим. Ҳеч нарса арзимас дил озорига, Оллоҳ суҳбатидан тўлгайдир камим. Отаётган тонгда яшар умидлар, Ваъда бергандайин энг гўзал дамни. О, Тангрим, дунёда сен омон асра, Ўйларимда тентиб юрган одамни.
Каждая женщина – это цветок. Как за ней ухаживаешь, так она и цветёт!
Показать ещё