Бу дунёни босиб кетди гунохкорлар,
Уялмайин зино
қилар зинокорлар.
Излаб хамон тополмасам фидокорлар,
Кузим юмиб чин дунёга кетсаммикин.
Бойвоччалар қатор қатор уйлар солар,
Мискин эса уйсиз, хатто нонсиз қолар.
Адолатсиз бу дунёнинг ғавғосидан,
Кузим юмиб чин дунёга кетсаммикин.
Бенамозлар жойнамоз не билмайдилар,
Ёки билиб амалини қилмайдилар.
Гапирсам гар назарига илмайдилар,
Кузим юмиб чин дунёга кетсаммикин.
Эй одамлар, кетмоқдасиз ботқоқ томон,
Тавба қилинг, ажал келар аниқ замон.
Хақ йулига бошлолмайин, холим ёмон,
Кузим юмиб чин дунёга кетсаммикин...