ҚУРБОН ҲАЙИТИ ОДОБЛАРИ
Қурбон ҳайити – мусулмонларнинг шод-хуррамлик, меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш, бир-бирлари билан дийдорлашув байрамидир. Уни шариат талабларига мувофиқ, йиғи-сиғисиз, хурсандчилик билан, хуш кайфиятда ўтказиш мусулмонга ярашиқли ва мақталган амаллардандир. Қурбон ҳайити кунида риоя қилиниши мустаҳаб саналган ва беҳад ажру савобларга мушарраф этадиган ишлар ва одоблар бор. Қуйида уларнинг айримларига қисқача тўхталиб ўтамиз.
1. Ҳайит намозига чиқишдан олдин ғусл қилиш, бисотидаги либосларнинг энг яхшисини кийиш ва ҳушбўйланиш лозим. Негаки, бу шундай улуғ байрам, шодиёнаки, у кунда мусулмонларнинг ҳайъатида ҳам байрамона кайфият кўриниб туриши керак. Боз устига, ҳ