-ҲАЛИЯМ ИЛМ ОЛИШГА ВАҚТИНГИЗ ЙЎҚМИ?
12-асрнинг буюк олималаридан Марям бинти Абдулқодир
Саҳиҳ ал-Бухорийни қайта қўлёзма қилиб тугатгандан сўнг, шундай хабар қолдирган экан:
«Умид қиламанки, ушбу нусхада хато топган инсон мени кечиради.
Мен ўнг қўлимда ёзган бўлсам, чап қўлимда боламни тинчлантирардим».
«Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Нафақанинг барчаси Аллоҳнинг йўлидадир. Фақатгина бинода хайр йўқдир», дедилар».
Иброҳим ан-Нахаъий: «Бинонинг барчаси ҳалокатдир», деди.
«Лозим бўлгани ҳақида нима дейсан?» дейилди унга.
«Ажр ҳам, гуноҳ ҳам йўқ», деди».
Иккисини Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифларни келтирилгандан кейин шайх Мансур Али Носиф р-ҳ. қуйидагиларни айтганлар:
«Бу уларнинг замонларига нисбатандир. Аммо бино қуриш ва уни баланд қилиш унда яшашга, ундан фойда топишга ҳожат учун ва яхши одамларнинг одатига биноан бўлса, ҳеч гап эмас. Балки бундай ҳолатларнинг кўпида ажр бўлиши ҳам мумкин. Чунки емоқ, ичмоқ, киймоқ ва аҳли аёл учун саъйи кўшиш қилмоқ каби бо