__СОҒИНДИМ ОНАЖОН!______ ____( Жаннатга мактуб)___ __Салом Онажоним нурли фариштам, __Кўзлари нигорим айрилмас риштам, __Суратиз кўксимда юракда ситам... __Соғиндим Онажон...ёмон соғиндим! __Бугун юрагимни қоғозга ўраб, __Минг зорли дард билан тўкилиб нураб __Қибламга йиқилдим илтижо сўраб... __Соғинидим Онажон... ёмон соғиндим! __Биламан ёшларим кўриб турибсиз, __Жаннатнинг тўридан қараб турибсиз, __Эгилган бошимни силаб турибсиз.... __Соғиндим Онажон... ёмон соғиндим! __Озгина йиғладим кўп эмас Она, __Ранжиманг мен ўша йиғлоқи яна, __Гоҳ кулиб, гоҳ ўксиб юрибман, мана... __Соғиндим Онажон... ёмон соғиндим! __Керакмас бўларкан сизсиз дунё ҳам, __Ошимга шерикдур кўксимдаги ғам, __Дунё бир ка