Баҳром Исмоилзода
Ширин ва армонли кунлар
(қисса)
Учрашув......
1-2
Уша куни хаётимдаги энг бахтли куним бўлса керак деб кутгандим. Интикиб кутгандим... Малика билан учрашганимизга бир ой бўлиши керак эди. Асосийси эса ўша куни ёшларимиз ичида оммавийлашиб бораётган севишганлар байрами хам эди. Ушбу байрам бахонасида Маликага янада якинрок бўлиш, унга етишиш ниятим бор эди. Xуллас байрам килишга сабаблар сероб, хохиш бўлса бўлгани. Xохиш эса... Эхх, ўша кунни мажнунларча кутмаганимда эди, балки хозир хаётим бошкача булармиди.
Севишганлар кунидан бир ой олдин улфатларим билан доим тўпланадиган кафеда эркаклар байрамини нишонлашга келишиб олгандик. Кизик, орамиздан хеч ким армияга бормаг