ЖАҲАННАМДАН ҚОЧИШ Муаллиф: Наргиза Усанбоева Қисса 9-қисм “Наҳот, мен кетганимдан сўнг иккаласи... Йўғ-а, ахир Мая Арслон билан-ку! Менга нима? Шу билан уларни бошқа кўрмайман-ку!” Ўзимча шундай деганим билан барибир ичимни нимадир куйдиргандек бўлди. Мен Шавқиддинни рашк қилаётгандим. Ҳамон иккаласининг бир-бирига зимдан қараб қўяётганини кўриб, баттар оташ бўлдим. — Рўмолинг ярашибди, — менинг гумонли нигоҳимни пайқадими, Шавқиддин ўзининг қарашини оқламоқчи бўлгандек деди. Мая эса худди янги кийим кийиб мақтов эшитган қизалоқдек, бошини эгиб, қизаринди. — Айтганча, Майра, айтган одаминг келдими? — Шавқиддин жиддийлашиб, иш юзасидан гаплаша бошлади. Мая жавоб ўрнига бошини и
606482343954

Камина Бегим

ЖАҲАННАМДАН ҚОЧИШ Муаллиф: Наргиза Усанбоева қисса Демак, у ҳали яна учта хотин олади. Уларни ҳам мен каби турли жойлардан, “Севиб қолдим, сенсиз яшолмаяпман”, деб чақирадими? Оний лаҳзаларда ушбу турмушим ниҳоятда қалтис, нозик ва шишадек муртлигини англадим. Ногоҳ бу шиша ҳаётим чил-чил синди-ю, чин дилдан ҳаётим — оилам, эрим, фарзандларим, ота-онам, яқинларим кўз ўнгимда жонланди. Чуқур уйқудан уйғонган киши каби лоҳас ҳолда ўзимни саволга тута бошладим: “Болаларингни ташлаб, бу ерда нима қилиб юрибсан? Кундошларинг билан эр талашиш учун бу ерга келдингми? ” Ўша куни биринчи марта қалбимни надомат оралади. Биринчи бор, нима ўйлаётганимни, нима қилаётганимни, умуман кимлигимни билм
Показать ещё