Сен қайданам билар эдинг, мусофирнинг аламини,
У кетарда ич-этин еб, минг энтикиб бўзлаб кетар.
Ота-она, ёру жигар, қўни-қўшни хайрлашса,
То манзилга етгунича билдирмаслан йиғлаб кетар.
Сен қайданам билар эдинг, мусофирнинг аламини,
Сочилган ризқ, насибасин термоқ бўлиб излаб кетар.
Унинг дарди кулгу эмас, ёки кайфу сафоҳаммас,
У оиласин тўқ тутмоқни, ўз мақсад деб кўзлаб кетар.
Сен қайданам билар эдинг, мусофирнинг аламини,
Ёр васлига тўймасидан юрак-бағрин тузлаб кетар,
Бешикдаги боласининг дийдорини зор соғиниб,
Ўз-ўзига орзуларин, армон билиб сўзлаб кетар.
Сен қайданам билар эдинг, мусофирнинг аламини,
Улар яшар оҳу фарёд, кўнгилу шод нолам дея.
Совуқларда қотса ҳамки, с