Дардга чалинмиш бу дили вайронам, Ишқдан уйғонмади сармаст жононам, Ошиқлик шаробин берганлари кун Жигарим қони-ла, тўлди паймонам.
Поку, аҳил, оқил кишига ўртоқ- Бўлу ноаҳилдан қочавер йироқ. Доно сенга заҳар тутса ҳам ичгил, Қўл чўзмагил шарбат тутса ҳам аҳмоқ.
Ғайратинг сарф этсанг киймоқ, ичмоққа, Арзийди бу ишни маъзур тутмоққа. Ҳушёр бўл, қолганин бари арзимас Умрингни сарф этиб, ўтиб кетмоққа.
Муҳаббат ўтида ёнмаса кўнгил, Ҳолига вой дегил бемору заҳил. Муҳаббатсиз ўтган ҳар би кунинг, бил: Умрингдан беҳуда кетмиш беҳосил.
Майни токка берсанг, ток хам ракс этар, Ёмонлар ёмонлаб уни нахс этар. Майдан асти тавба килмайман, зеро, Май тарбия берар, шахсни шахс этар.
Хар ким акл сўзига соларкан кулок, Чиндан, окибатда бу хўкиз согмок!... Гўр аклинг зўр келиб май сотмаяпсан, Аблахлик тўнини кий, шу макулрок!
Май ичсанг ўзингдан бехабар килур, Ёвингни ер билан баробар килур. Хушёрлик фойдасиз, окибат гами Дилни ўртай-ўртай яралар килур.
Шод бўлмок истасанг элдан тама уз Давр яхшими, ёмон-инокликни буз. Кадаху ёр сочи бўлсин кўлингда, Ўтар бу двринг кам бу кеча кундуз.
Дейдилар, ким килса тоат-ибодат, Кандай ўлса шундай ўйгонур албат. Доимо маю ёр билан биргамен, Мен шундок тирлгум бўлса киёмат.
Показать ещё