Онажоним, раҳмат сизга
Емай, едирдингиз мени.
Отажоним, раҳмат сизга,
Киймай,кийдирдингиз мени.
Ёруғ кунлар келди мана,
Бахтим бутун,бағрим бутун.
Берган тарбиянгиз сабаб,
Ҳамма мендан рози бугун.
Онажоним,раҳмат сизга,
Гулдек асраб ӯстирдингиз.
Отажоним,раҳмат сизга,
Сиз сабаб баланд қаддимиз.
Ортиқча пул давлат эмас,
Сиздай ота-онамиз бор.
Бошқа нарса керак эмас,
Энг катта бойликдир дийдор.
Аҳад Қаюм ижодидан.