~ Оқариб қолмайди қарға чўмилса,
~ Букри тўғри бўлар ерга кўмилса,
~ Тўғриям эгриям етти букилиб,
~ Қошингга келаркан омадинг келса!
~ Насихат айтаман дўстим унутма,
~ Қасамхўр одамдан яхшилик кутма!
~ Эшакка тақа қоқ, у бўлмайди от.
~ Йўлбарсдан юк тегса тулки бўлар шод,
~ Давлатинг борида қариндош чиқар,
~ Ўзинг танимаган етти пушти ёт!
~ Бесинов саманни сиртидан ўтма,
~ Қасамхўр одамдан яхшилик кутма!
~ Оч қолган кўппакнинг ликкиллар думи.
~ Хушомад қилади одамнинг шуми.
~ Отаси эмассан, отамсиз дейди
~ Шу унинг кашф этган гўзал удуми!
~ Зинхорки чаённи қўйнингда тутма.
~ Қасамхўр одамдан яхшилик кутма!
~ Кўзларда аёндир самимий сиф