Аллох таьалонинг гузал исмилари
маноларини баён килган касида.
Ⱪасидатул-Асмоул-Хусна.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳимдан,
Мен бошлайин ⱪалбдаги ишⱪ оҳимдан.
Аллоҳимга атаб ёздим ⱪасидам.
Етказгувчи ўзингсан деб насибам.
Бошлагайман Аллоҳ деб сўзимни,
Яратганга банда санаб ўзимни.
Яратганим, шукр ⱪилай дилимдан,
Минг маротаба олⱪиш айтиб тилимдан.
Санаб битмас тирик жонни яратдинг,
Оч ⱪўймадинг, ҳам ризⱪини таратдинг.
Яратганинг беҳисобу- ўзинг бир,
Зотинг маълум, етиб бўлмас кўпда сир.
Сен ёлгизсан, шерик- тенгинг билмаган,
Ҳамда поксан, айб- нуⱪсон илмаган.
Ер устида зилол сувлар оⱪизиб,
Майин шамол, ҳам ёмгирлар томизиб.
Ер ҳам, с