Жаҳонгир бугун ишдан автобусда анча толиқиб қайтди. Шунга қарамай бекатда тушгач тез- тез уйига шошиларди.
Хаёлида бир ўй:
- Додам қийналиб қолмаганмиканлар?
Мана уч ойдир- ки, саксонни қоралаган додаси улар билан кўп қаватли уйнинг икки хонали квартирасида бирга яшаяпти. Сабаби ҳар йилги ўша сабаб: ота- онаси яшайдиган махаллада қиш келиб кунлар совиши билан газнинг босими пасайиб , уйлар музлаб кетади.
Шундай кунлар келиши билан Назрулла дода дарров тўнғич набира Жаҳонгирларникига кўчиртириб келинади . Махалладаги ҳовлида иккинчи ўғил Замонгир ота- онаси билан қолган. Замонгир Жаҳонгирдан уч йил вақт ўтгач уйланди. Тўйи бўлганига икки ой бўлди. Ҳали фарзандлик бўлмаганл