Азизам, Шириним, Жоним - Боримсиз,
Суянчим, Қувончим, Номус - Оримсиз,
Фақат бахт куйловчи дутор - торимсиз -
Сизни берган Аллоҳга шукрлар айтай!
Тақдир ёшлатса юзим, кулдиргувчи ўзингиз,
Ярим ўксик кўнглимни тўлдиргувчи ўзингиз,
Бир бўсада сарҳуш ўлдиргувчи ўзингиз -
Сизни берган Аллоҳга шукрлар айтай!
Хижрон отса йироққа соғинасиз, кутасиз,
Ҳар лаҳзада минг бора дард-аламлар ютасиз,
Меҳрдан гуллар ясаб йўлларимга тутасиз -
Сизни берган Аллоҳга шукрлар айтай!
Қоронғу заҳ қалбимда чироқсиз ёритгувчи,
Қуёшсиз юракдан зулматни аритгувчи,
Гуноҳдан пана қилиб, шайтонни оғритгувчи -
Сизни берган Аллоҳга шукрлар айтай!
"Жоним!" - десам, жоним ҳам суюнади, кулади,
Тилгинамга сев