Таъсир қилса етиб сўзларим,Шод бўларди кулиб кўзларим,Ҳар бир ишни қилар чоғингизҚиёматни эсланг, дўстларим!Кўз яшайди киприк остида,Синалгаймиз кўрик остида.Ҳатто изсиз кўприк остидаҚиёматни эсланг, дўстларим!Ўта олинг ёмонга кулиб,Аҳволига дуода бўлиб.Таъма қилманг яхшилик қилибҚиёматни эсланг, дўстларим!Болингизга қўшиб заҳарлар,Кечдан тортиб шому, саҳарларҲақингизни шилса раҳбарларҚиёматни эсланг, дўстларим!Ҳаром ердан нақд фойда чиқса,Боқманг дунё аҳли ховлиқса,Ҳеч ким кўрмас жойда айниқсаҚиёматни эсланг, дўстларим!Гар кимгадир қилсангиз савоб,Ундан фисқ бўлса гар жавоб,Бу дунёда бўлмагай ҳисобҚиёматни эсланг, дўстларим!Ҳақиқатдан хўп тонсангиз ҳам,Ҳақиқат деб кўп ёнсангиз ҳам,Кўп куйин