__ Босган ҳар қадамим АЛЛОҲдан неъмат, ___ Олган ҳар нафасим АЛЛОҲдан неъмат, ___ Удир меҳрибон зот соҳиби ҲИКМАТ... ___ АЛЛОХга минг бора шукрона килай ! ___ Кўзларим чароғон китоб кўрмоққа, ___ Тилларим бурродир тасбех айтмоққа... ___ Тўрт мучам соғ~омон тоат этмоққа, ___ АЛЛОҲга минг бора шукрона килай ! ___ Тунимиз, кунимиз бўлсин ибодат, ___ Қалблардан чекинсин гийбат шикоят... ___ АЛЛОҲ сабр берсин, берсин жасорат, ___ АЛЛОҲга минг бора шукрона килай ___ Дунёга меҳмонмиз, дунё омонат, ___ АЛЛОХ биру бордир, ҳақдир қиёмат. ___ Синовлардан ўтиб, ИЙМОН саломат... ___ АЛЛОҲга минг бор шукрона килай