ОТА
муаллиф Каримберди Тўрамурод
1.
Аҳмад билан қўшнимиз. Шундай ён қўшни. Бир вақтда уйланиб, бир вақтда ҳовли-жой қилиб чиққанмиз. Иморатларимиз қурила бошлагандаёқ унга меҳрим тушган. Сабаби, мен ўқитувчимлигим боис иморатимни бир қаватли ва камтарона қурдираётганимни кўриб, усталарининг қўлидаги лойиҳани олиб, ундаги иккинчи қаватни ўчириб ташлаган, усталарга томни ҳам менинг томимдан баланд қилмай ёпишларини тайинлаганди.
Мана, чорак аср бўлибди, шу гапларгаям. Чорак аср Аҳмад билан, унинг оиласи билан қадрдонлардай бўлиб, аҳил-иноқликда яшадик. Аҳмаднинг хотини Муаззамхон ҳам оқила аёл. Сариштали, фариштали. Менинг аёлим билан опа-сингил бўлиб кетишган. Қизлари Чаросхон ҳам жуда ақл