...:
***"ОНА ДУОСИНИ ОЛ"***
Ёмон кунингда тиргак,
Доим бошингда сергак.
Ховучлаб турар юрак,
Онанг ДУОсини ол.
Йўлинга кўз тикканинг,
Бахтингдан энтикканинг.
Дилга мехр экканинг,
Онанг ДУОсини ол.
Кўзларида кўзинг бор,
Сендан кутар эътибор.
Пойида йиғлар бахор,
Онанг ДУОсини ол.
Кўксига қўй бошингни,
Яширгин кўз ёшингни.
Миннат вилма ошингни,
Онанг ДУОсини ол.
Дунё халоватинг шу,
Тожи-ю давлатинг шу.
Билсанг ЖАННАТингдир шу,
Онанг ДУОсини ол!!
📚 @Ziyoligim🌺