Ўзимдан оламга маъно учирдим,
Қай бири манзилга етди, ҳайронман.
Минг йиллик дардларни бошдан кечирдим,
Ўтмишнинг қай бири ўтди, ҳайронман.
Ғам завол бўлмасдан кун завол бўлди,
Мен боққан ҳар нуқта ўзга ҳол бўлди,
Ақлим шошиб қолган, тилим лол бўлди,
Қайси ишқ қалбимга ботди, ҳайронман.
Эзди, тупроқ қилди булутлар мени,
Ҳар доим чорлади умидлар мени,
Аммо сиғдиролмай ҳудудлар мени -
Қанча ой, қанча йил ўтди, ҳайронман...
Абдурроҳим Каракўч