Кимгадир борлигим чексиз мукофот,
Кимгадир борлигим билинмайди ҳам.
Кимдир менсиз ютмас, ҳатто нонини,
Кимдир қанду ошни илинмайди ҳам.
Кимдир йўлларимга муҳтож туну кун,
Кимдир дарвозасин қарс этиб ёпар.
Кимдир суҳбатимга зору интизор,
Кимдир гапим бўлар, бетиним қопар.
Кимдир соғинч билан эслайди мени,
Кимдир юзин бурар, кўзларин юмиб.
Кимдир яшашимга дуолар қилса,
Кимдир қабрим ковлар, руҳимни кўмиб.
Майли, кўникаман, ишинга дунё,
Розиман ем бўлай тишингда дунё.
Фақат, бир ўтинчим, оҳимни тиндир,
Яқин йўламасин, ҳув ўша кимдир...