❤❤ДУО ОЛГАНЛАРДАН ДУО --ОЛ БОЛАМ❤❤
Дўстлар мусибатда ёнингга келмас
Ёринг азобларинг дилдан ҳис қилмас
Олами боқийда ҳеч тенги бўлмас
Дуо олганлардан дуо ол, болам
Дунёнинг ташвиши адо бўлмайди,
Ҳеч кимса сен учун фидо бўлмайди
Дуо олган шоҳ-ки гадо бўлмайди
Дуо олганлардан дуо ол, болам
Фано ҳаммамизга азалий қисмат
Кимга мансаб керак, кимгадир ҳурмат
Қонимиз жон эмас, жондир охират
Дуо олганлардан дуо ол, болам
Яқинлар омонат, ошно омонат
Омонатга асло этма хиёнат
Зиёни улашиб яшаш матонат
Дуо олганлардан дуо ол, болам
Яхшилик бошингда ярқираган тож
Ёмондан сақлангин, ёмонликдан қоч
Оллоҳдан эзгулик сўраб қўлни оч
Дуо олганлардан дуо ол, болам