Яшаяпти дея осуда,
Дўстлари кўп деманг бехуда,
Йўлларимга чохлар қазиган,
Менда сохта дўстлар кўп жуда.
Дўстингман деб қўлимдан тутган,
Гўё мен деб оғулар ютган,
Лекин хар кун ўлимим кутган,
Менда сохта дўстлар кўп жуда,
Қайга борсам махкам ушлашган,
Кўнглим учун бошим силашган,
Лекин ёмонликни хар кун тилашган,
Менда сохта дўстлар кўп жуда.
Билмам улар нени кўзлаган,
Бир биридан ширин сўзлаган,
Хар қадамда хатойим излаган,
Менда сохта дўстлар кўп жуда.
Чин дўстларим азиз жонимдан,
Хабардорлар хар бир онимдан.
Бир лахза хам кетмас ёнимдан,
Менда сохта дўстлар кўп жуда.
Майли бағрим тилинг тилсангиз
Аллох борку хато қилсангиз.
Чин дўстларим агар билсангиз
Менда сохта дўстлар кў