* * * Ўзингдан ўзгага тўлмади кўнглим, Чўғ излаб кул титиб юрганим-юрган. Девона деманглар,мен шоир бўлдим, Аммо соғ шоирни ўзи ким кўрган?! Ўзингдан ўзгага тўлмади кўнглим. Майпараст май деса, мендан кам деди. Қошинг қаросига боримни тикдим! Элнинг назарида ким бўлдим энди?! Ўзингдан ўзгага тўлмади кўнглим, Ўша сенгинани кўрмайин ўлай. Кўзим косалари чайқалар лим-лим. Дардингни олая, дардингни олай. Ўзингдан ўзгага тўлмади кўнглим, Ҳой золим, бас энди, кишанларинг еч! Инон, икки дунё ёқангда қўлим, Ёки сен Худодан қўрқмайсанми ҳеч?! Ўзингдан ўзгага кўнмади кўнглим... Малика Тавфиқ
Ишқ-вафодан сўзлаганларим Етур сенга оҳу-фиғоним. Ёдга тушар бўзлаганларим Мен оламдан ўтганда, жоним. Қалтирарсан ажиб сезгидан, Ҳар бир сўзим - ошкор жаҳоним. Жудо бўлдинг буюк севгидан- Мен оламдан ўтганда, жоним. Сен қошимдан кета олмассан, Кўзларингда турарман ёниб. Севгимни рад эта олмассан Мен оламдан ўтганда, жоним.
Бир бор сизга эркалик қилиб, Қалбимдаги ишққа зўр бериб, Ҳеч ошмаган ҳаддимдан ошиб, Меникисиз, десам майлими? ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ Соғинчларга тўлиқиб борсам, Васлингизга ошиқиб борсам, Ишқингизга зориқиб борсам, Бағрингизга сингсам майлими? 🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋 Тафтингизда мум каби эриб, Яна қалбим шу ишқда ёқиб, Кўзингизга оҳиста боқиб, Соғиндим, деб айтсам майлими? ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ Ой чиқсаям сизни қизғаниб, Кун чиқсаям сизни қизғаниб, Хаммасидан сизни кизганиб, Рашк-ҳасадда куйсам майлими? 🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋 Юрак, ақлим суриб бир четга, Дунёларни суриб бир четга, Ҳаммасидан воз кечиб шартта, Ёнингизга борсам
Показать ещё