Оналарни авайланг, асранг, Кўзга суртинг хоки пойини. Волидасин ризо этганнинг, Ҳақ мукаррам этгай жойини. ----------------------------------- Оналарни авайланг, асранг, Дили ғамга тўлмасин сира. Меҳр ила ёнган кўзлари, То умрбод бўлмасин хира. ---------------------------------- Оналарни авайланг, асранг, Силанг бешик тутган қўлларин. Оппоқ сочин оҳиста таранг, Гулзор этинг юрган йўлларин. ---------------------------------- Оналарни авайланг, асранг, Чун онадир дунёнинг ҳури. Каломида минг маъно зоҳир, Чеҳрасида жаннатнинг нури. ---------------------------------- Оналарни авайланг, асранг, Фарзанд бурчин айлангиз адо. Омонатдир, кетар чоғида, Армон билан чекмангиз нидо!